loading...

 

Испания терма жамоаси дарвозабони Де Хеа Евро-2016’дан четлатилиши ҳақидаги гаплардан кейин жамоада қолиши айтилди

Испания терма жамоаси дарвозабони Давид Де Хеа Испания матбуотида футболчининг жинсий можарога алоқадорлиги ҳақидаги гапларнинг тарқалгани сабабли Манчестерга қайтариб юборилиши маълум қилинганди. Бу ҳақда 10 июнда Independent нашри хабар берди. 

Нашр маълумотларига кўра, "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Европа чемпионатида иштирок этмайдиган бўлган. Испаниянинг асосий таркибида унинг ўрнини Икер Касильяс эгаллаши айтилганди.

Аввалроқ El Dario нашри 2012 йилда Де Хеа бир қизни Испания ёшлар терма жамоасидаги шериклари билан жинсий алоқага киришга мажбурлаганини маълум қилди. Нашр маълумотларига кўра, дарвозабоннинг ўзи қиз билан жинсий алоқага кирмаган.

Бироқ Испания терма жамоаси вакиллари бу ахборотни инкор қилишди ва дарвозабон Чехияга қарши учрашувга тайёргарлик кўришни давом эттиришини айтишди.

Футболчининг адвокати билан маслаҳатлашувдан кейин, Де Хеа режалаштирилган матбуот-анжуманида иштирок этмаслигига қарор қилинди. Матбуот-анжуманида журналистларнинг саволларига футболчилар Эктор Бельерин ва Ариц Адурис жавоб берадилар.

Де Хеа 2011 йилдан бери "МЮ"да ўйнайди. 25 ёшли дарвозабон 2013/14, 2014/15 ва 2015/16 йиллардаги мавсумларда "МЮ"нинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.

Испания терма жамоаси Евро-2016’нинг гуруҳ босқичида Чехия (13 июнь), Туркия (17 июнь) ва Хорватия (21 июнь) билан ўйнайди.

Испания амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади.


Комментарии (0) | Добавить: 11.06.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...