У нас есть только
оригинальные песни

Испанияда 6-аср бронза тангалари топилди

calendar 28.04.2016
880

Испаниянинг Томарес шаҳрида (Андалусия автоном вилояти) 600 кг га яқин 6-аср бронза тангалари топилди. Бу ҳақда El País газетаси хабар берди.

Газета маълумотларига кўра, экскаваторчи 27 апрелда шаҳар хиёбонларидан биридаги қурилиш ишлари вақтида тангалар билан тўлдирилган 19 та қадимий рим кўзасини аниқлаган. Испан археологлари ушбу топилмани ноёб деб аташди.

Таъкидланишича, тангаларнинг олд томонида рим императорлари Диоклетиан (245-313 йй.), Максимиан (250-310 йй.) ва Буюк Константин I (272-337 йй.) қиёфалари босилган. Бундан ташқари, аниқланган кўзалардан 10 таси бешикаст сақланган.

Тахминларча, бу тангалар атайлаб ер остига кўмилган. Айни вақтда хазина Севилья археологик музейига топширилди. Тахминлардан бирига кўра, бу тангалар императорга солиқ сифатида берилиши керак бўлган.

Яндекс.Метрика