У нас есть только
оригинальные песни

Испанияда сайловлар вақтида икки одам вафот этди

calendar 26.06.2016
1051

Испанияда 26 июнь куни ўтган Бош кортесга (икки палатали парламент) муддатдан аввалги сайловлар вақтида сайлов участкаларида икки нафар кекса сайловчи вафот этди. 

92 ёшли эркак Мадридда жойлашган Ortega y Gasset коллежида овоз бергандан кейин инфаркт ўтказган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишолмаган, деб маълум қилди La Sexta телеканали. Санта Колома де Фарнерсда (Каталония муҳтор ҳамжамияти) яшовчи 79 ёшли эркак овоз бериш участкасида юрак хуружидан вафот этган.    

Овоз бериш давомида бошқа нохуш воқеалар қайд қилинмаган. 

Испанияликлар қуйи палатага 350 депутат ва 208 сенаторни сайлашди. Испанияда ҳаммаси бўлиб 36,5 млн фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга. Сиёсий бирлашмалар учун ўтиш чегараси 3 фоизни ташкил қилади.

Яндекс.Метрика