loading...

 

Испанияда таниқли физик Стивен Хокингга таҳдид солган америкалик аёлга тўрт ойлик қамоқ жазоси тайинланди

Испания суди таниқли британ физик-назариячиси Стивен Хокингга нисбатан таҳдид қилгани учун қўлган олинган америкалик аёлга тўрт ойлик қамоқ жазоси тайинлади, деб хабар қилади Efe агентлиги.

Агентлик маълумотига кўра, аёлнинг аввал судланмаганлиги ва жиноятига иқрор бўлгани эътиборга олинган. Бундан ташқари, унга Хокингни ёнига яқинлашишни тақиқловчи ҳукм чиқарилди.

Аввал хабар берилганидек, Норвегияда яшовчи америкалик аёл Хокингнинг  Арон (Канар оролидаги автоном жамият)да ўтказилаётган илмий фестивалда иштирок этаётганини билиб, у ерга етиб келган. Аёл физик  матбуот анжумани ўтказиши керак бўлган ердан олис бўлмаган жойдаги меҳмонхонада қўлга олинган. 

Испания миллий полицияси қайд этишича, 37 ёшли аёл олимни бутун дунё бўйлаб кузатиб юрган. Бир неча кун аввал, у ижтимоий тармоқ орқали Хокингнинг шахсий почтасига жиддий таҳдидли хабар йўллаган. Улар орасида аёл физикни ўлдиришга ваъда ҳам берган.


Комментарии (0) | Добавить: 01.07.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...