У нас есть только
оригинальные песни

Испаниялик амалдор 6 йил ишга бормасдан маош олиб юрган

calendar 13.02.2016
1054

Испаниянинг Кадис шаҳрида 69 ёшли Хокаин Гарсия устидан суд жараёни бўлиб ўтди. Гарсия оқова сувлар станцияси учун жавобгар бўлган. У 6 йил давомида ишига бормаган, бироқ йилига 27 минг евро маош олиб юришда давом этган.

Гарсия ишга бормаслиги уни давлат хизматида кўп йиллик хизмати учун мукофотлашга унинг хизмат жойига борилганда аён бўлди. Энди у 27 минг евро жарима тўлашига тўғри келади.

Яндекс.Метрика