У нас есть только
оригинальные песни

Иссиқ ҳавода одам ўзини яхши ҳис қилиши учун бир нечта тавсиялар

calendar 08.07.2015
1857

Иссиқ ҳаво кўпчиликни сув ҳавзаларида, дарёларда чўмилиб, пляжда оёқ узатиб, хордиқ чиқариш имконини бериши билан хурсанд қилсада, бироқ хурсандчиликдан кўра, кўпроқ ташвиш олиб келади. Бундай ҳаво кўпчиликнинг соғлиғида муаммолар келтириб чиқаради. Қуйида иссиқ ҳавода одам ўзини яхши ҳис қилиши учун нималарга амал қилиши кераклиги ҳақида баъзи тавсиялар берилган.

 
1. Кийим

Тор, ёпиқ ва синтетик матолардан тикилган кийим иссиқлик алмашишини камайтиради, шунинг учун кенг, табиий матолардан тикилган кийимларни кийиш жуда муҳим. Ипак, чит ва коттондан тикилган кийимлар ҳавони яхши ўтказади. Бошингизга бош кийим кийиб юринг, улар бошни қизиб кетишдан сақлайди. Бундан ташқари, қора тусдаги кийимлар "иссиқ” йиғиш хусусиятига эга, шунинг учун оч рангдаги кийимлар кийиш мақсадга мувофиқ бўлади. 

2. Ичимлик

Чанқоғингизни босиб турманг – чанқоқ организмнинг сувсизланганидан дарак беради. Иссиқ ҳавода кунига 2,5 литргача суюқлик ичиш керак. Бу минерал сув, шарбатлар (шакарсиз олма, апельсин шарбатлари), компотлар бўлиши мумкин. Шунингдек, кўк чой ҳам яхши натижа беради, бу ичимликнинг бир пиёласи бир неча соатга ташналикни унутишга ёрдам беради. Ширин газли ичимлик ёки сут ичиш ярамайди – улар нафақат таншаликни босмайди, балки уни янада кўпроқ қўзғатади. Қаҳва ҳам танани сувсизлантиради. 

Спиртли ичимликлар ҳам қаҳва каби танани сувсизлантиради, шунингдек тананинг қизишига олиб келади, шунинг учун уларни истеъмолдан чиқариб ташлаш керак. 

3. Егулик 

Ўз рационингиздан ёғли таомлар ва ширинликларни чиқариб ташланг – улар ҳазм бўлиш жараёнида иссиқлик чиқаради, шунинг учун уларни иссиқ ҳавода яхшиси истеъмол қилмаган маъқул. Шўр таомлар чанқоқ чақиради, шунинг учун туздан камроқ фойдаланган маъқул. Кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг. Тушликка иложи бўлса совуқ шўрвалар қабул қилинг. 

4. Сув муолажалари

Иссиқлик тафтини босишга салқин ёки контраст душ ёрдам беради, шунинг учун уларни имкон бўлиши билан қабул қилинг. Бундай ҳавода бошни яхшиси таркибида ялпиз, грейпфрут ёки эвкалипт экстракти бўлган шампунлар билан ювинг, улар таркибида буғланганда салқинлик ҳиссини берадиган эфир мойлари бор. 
 
5. Ароматерапия 

Ялпиздан олинадиган ментол мойининг бир томчисидан бош чаккаларига яхшилаб суртиш иссиқдан азият чекаётганингизда салқинлик ҳиссини қайтаришга ёрдам беради. 

6.Фитотерапия 

Сельдерей (кашничсимон ошкўк) шарбати иссиқликни енгилроқ ўтказишга ёрдам беради. Бу шарбатни тайёрлаш учун сельдерей пояси, илдизини ёки ўзини тўлиқлигича яхшилаб сиқиб, шарбатини олинг ҳамда кунига бир рюмкадан қабул қилиб юринг.

7. Маиший техника 

Агар уйингизда ёки ишхонангизда кондиционер бўлмаса, вентилятор харид қилинг, шамол айланиши иссиқлик ҳиссини камайтиради. 

Яна бир муҳим тавсия. Агар иссиқ кундан кейин оёғингизда шишлар пайдо бўлганини пайқасангиз, бу сиз суюқликни меъёридан кўп истеъмол қилганингиз ёки буйракларингиз, томирларингиз ёки юрагингиз яхши ишламаётганидан дарак беради. Кейинги кун камроқ суюқлик ичиб кўринг, агар шишлар яна пайдо бўлса, унда кардиологга мурожаат қилинг.
Яндекс.Метрика