Италиялик эркак рафиқаси таом пиширишни билмагани учун уни судга берди

Италиянинг Лацио вилоятида яшовчи эркак рафиқаси таом пиширишни яхши билмагани ва уйда озодаликни сақлашни истамаётгани учун унинг устидан судга шикоят қилди.

Аёл ўз оиласига қаттиққўллик қилаётганликда айбланди. 40 ёшли аёл 6 йиллик қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Аёлнинг 47 ёшли турмуш ўртоғи рафиқасининг уй ишларини бажара олмаслигидан 2 йилдан бери азият чекаётганини айтган.

Эркакнинг айтишича, аёл уни ётоқдан ҳайдаб чиқарган ва у "антисанитар шароитларда яшашига тўғри келган". Бундан ташқари, эркак сотиб оладиган озиқ-овқат маҳсулотларни рафиқаси айнитиб қўяётгани учун ташлашга тўғри келинаётганидан шикоят қилди.

Бу эр-хотинлар бир-биридан ўз маиший мажбуриятларини суд орқали бажаришга эришишга уринаётганларининг биринчи ҳолати эмас. 2013 йилда ҳиндистонлик аёл турмуш ўртоғи улар яшайдиган уйда ҳожатхона қуриб беришга ваъда бергандан кейин эри ёнига қайтган. Аёлнинг айтишича, унга кўчада ҳожатини чиқариш ёқмаган ва шу сабаб эридан кетишга қарор қилган.


Комментарии (0) | Добавить: 06.02.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]