Яқинларингизни қутлашни унутманг! Сара табриклар 10 лиги

Байрам оқшомида Қадрдонларимни қандай қутласам экан, деган савол сизни ҳам ўйлантирадими? Ундай бўлса, эътиборингизга энг сара табриклар 10 лигини тақдим этамиз. Кўнгилнгизга ёққанини танлашингиз мумкин.   

1.     Соат миллари 12 марта бонг ургунига қадар 12 та тилагингизни тилашга улгуринг. Агар чин дилдан ишонсангиз,  улар 2017 йилда, албатта, ижобатини топади. 

2.     Биласизми бегим, Янги йил кечасида ҳамма ёмонликларни эски йилда қолдириб, фақат яxшиликлар билан қаршилаш одат тусига кирган. Менинг эса эски йилда қолдиришга хеч нарсам йўқ. Сиз  билан яшаб келаётган баxтли турмушимни Янги йилга ҳам олиб кетмоқдаман. Бунинг учун сизга раҳмат. Янги йилингиз билан азизим!

3.     Қадрли онажоним! Доим бугунгидек юзингизда табассум, қалбингизда қувонч порлаб турсин. Келгуси йилда ҳам мен билан  фаxрланишингиз учун тиришқоқлик билан ҳаракат қиламан. Келаётган йил хаётимиздани яхшиликларнинг бошланиши бўлсин! Ардоқловчи фарзандингиз!

4.     Азиз дўстим ҳаётда энг муҳими дангасалик қилмасликдир! Ҳозир мен юборган «SMS»ни ўқиётган экансан, демак сен эринмай, телефонингни қўлинга олиб, бир нечта тугмаларни босишга куч топа олдинг. Баракалла! Йил давомида буни сақлаб тур! Аxир дангасаликни енгган одамларгина ўз мақсадларига эришадилар. Янги йил муборак бўлсин!

5. Сизни табриклаб, барча орзуларингиз ушалишини тилаб қоламан. Чунки орзусига етишган инсон қувноқ, тетик ва соғлом бўлади. Янги йилингиз билан!

6. Устоз, сизга кириб келаётган йилда машаққатли ишингизда муваффақиятлар, сиз тарбия қилаётган ҳар бир бола юртимиз келажагига ҳисса қўша оладиган инсон бўлиб етишишини тилаб қоламан.

7. Осмондан сен каби гўзал ва майин қор ёғмоқда, севгилим. Агар бу қор парчалари кафтингга тушса, билгинки мен сени қучаяпман, агар лабларингга тушса сенга бўса ҳадя қиляпман, агар нафасингда эриб кетаётган бўлса, мен сени севаман. Янги йил муборак бўлсин!

8. Келаётган 365 кун ўтган ҳамма кунлардан яxши бўлсин. Янги 12 ой умид ва ишонч, ҳар янги дақиқа эса қувонч ва шодликлар келтирсин. Ҳар бир янги сония чин севги ва самимий дўстликка йўғирилишини тилайман.

9. Айтишларича, янги йил кечасида эзгу тилаклар ижобат бўларкан. Мен сени оламдаги энг баxтли аёл бўлишингни тиладим. Бу тилагим тез орада амалга ошишига ишончим комил. Янги йилинг билан, азизам!

10. Ҳурматли ҳамкасбим, сизни кириб келаётган Янги йил билан қутлайман! Ушбу йил ҳам Янги ва омдли ғояларга бой бўлсин. Ишончингизга сазовор ҳамкасблар ва адолатли етакчи инсон билан ишларингиз янада ривож топишини тилаб қоламан. Яқинларингиз, дўстларингиз сизга доим кўмакдош бўлишсин, ҳар ишда қўллаб-қувватлашсин. Ишларингизда доимо омад ҳамроҳ бўлсин!


Комментарии (0) | Добавить: 29.12.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Muhammad payg‘ambar (s.a.v.) sevgan 10 ta oziq-ovqat
Shohruhxon va Asal Shodiyevadan yangi fotosessiya
Apple’ning yangi egiluvchan smartfoni haqida batafsil ma’lumotlar paydo bo‘ldi
Moskva sudi Telegram’ni FXX talabini bajarmagani uchun 14 ming dollar jarimaga tortdi
Ramzan Qodirov shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari​ning qabrini ziyorat qildi
Qirg'izistonning yangi prezidenti Sooronboy Jeenbekov, uning oilasi va qarindoshlari haqida nimalar ma`lum?
Qanday qilib uyqudan yaxshi kayfiyat bilan uyg‘onish mumkin?
Qualcomm Xitoyda iPhone ishlab chiqarishni taqiqlashni talab qildi
Alisher Usmonov o'z samolyotini O'zbekiston prezidentiga ijaraga bergan
Mirziyoyev elektr energiyasi va tabiiy gaz bo'yicha yig'ilish o'tkazdi
BMT: dunyoda 815 mln odam och qolmoqda
Shakardan voz kechishning 3 usuli
Jahon chempionati uchrashuvini ilk marta ayol hakam boshqaradi
Neymar eng yaxshi futbolchi sifatida Messini ortda qoldirdi
Telegram’ning rus tilidagi yangi versiyasi ishga tushdi
Sirdaryoda 2 nafar fuqaroning noqonuniy baliq ovlashi salkam 25 mln so‘mga tushdi
Dubay aeroportida yuzni aniqlovchi virtual tunnel-akvarium paydo bo‘ladi
Telefon suvga tushsa nima qilish kerak?
Hindistonda oq yo'lbarschalar park xodimini g'ajib tashladi
O'zbekiston​ 2020 yilgi MDH raisligiga da`vo qilmoqda
Las-vegaslik merganning miyasi o'rganildi
Messi tarixga kirdi
Miyani chiniqtiruvchi 5 ta jismoniy mashq
Bo‘ysunmaydigan sochlarni qanday uddalash mumkin?
Shavkat Mirziyoyev Sochiga jo‘nab ketdi
Turkmanistonda gaz, elektr va suvdan bepul foydalanish bekor qilinadi
FIFA prezidenti Infantino Maradona va Messini taqqoslab ko'rdi
Putin bir-biriga juda o‘xshash bo‘lgan gubernatorlarni tayinlashda davom etmoqda
Milliy xavfsizlik xizmati bir necha yirik valyutafurushlarni qo'lga oldi
Uyi yoki mashinasini dollarda sotganlarga qanday jazo bor?