У нас есть только
оригинальные песни

"Ягонасан, муқаддас ватан!" ....

calendar 08.08.2014
2523
"Ягонасан, муқаддас ватан!" ....
    Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан 2009 йилдан буён ўтказилиб келинаётган "Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови жуда кўп истеъдодли хонандалар ижодининг юзага чиқишига хизмат қилмоқда. 
     Куни кеча пойтахтимизнинг Туркистон саройида "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан  "Ягонасан, муқаддас Ватан! кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Унда профессионал ва ҳаваскор эстрада хонандалари иштирок этишди. 
  . Ҳайъат  аъзолари Ўзбекистон санъат арбоблари Темур Маҳмудов, Рустам Абдуллаев, Алишер Расулов, Носир Отабоев, Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Алишер Мадраҳимов, Бобур Бобомуродовлар  маҳоратини  10 баллик тизим асосида баҳолаб бордилар.   
  
Дастурда меҳмон санъаткорлардан Ўзбекистон халқ артисти Зулайхо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхон, "Ниҳол" Давлат мукофоти совриндори Дилсўз (Гўзал Жуманиёзова)лар кўрик-танлов иштирокчилари ва томошабинлар кўнглига  ўз қўшиқлари  билан завқ бағишладилар.  

Шундан сўнг, Ҳакамлар ҳайъати аъзоси йиғилганларга танлов шартларини изоҳлаб ўтди.
Кўрик-танлов натижаларига кўра:
Ҳаваскор санъаткорлар ўртасида
учинчи ўринга – Одинахон Абдуллаева, Хасан ва Хусан Ботировлар,
Усмонбек Ражапбаев, Жамол Муродов, Юлдуз Назирова Мохира Абдухакимова
иккинчи ўринга – Самандар Абдуразиқов, Мохизар Нуманжанова,
биринчи ўринга – Шерали Бекмуродов;
Профессионал санъаткорлар ўртасида
учинчи ўринга – Зилола Холтаджиева, Эркин Исмаилов, Саъдулла Бадалов
иккинчи ўринга – Дилмурод Қурбонов, "Элдидо” гурухи,
биринчи ўринга – Гулсанам Мамазоитова муносиб деб топилди.

    "Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизими бўйича совриндорлари  Республика Якуний босқичида иштирок этишга тавсия этилди.   




















Яндекс.Метрика