Jahon chempioni ​Murod Xonto'raev qo'lga olindi


Куни кеча Тошкент шаҳрида таниқли курашчи Мурод Хонтўраевнинг қўлга олинганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази Мурод Хонтўраев қўлга олинганлигини тасдиқлади.

Мурод Хонтўраев ҳамда бир қатор шахслар жорий йилнинг 20 дан 21 июнга ўтар кечаси Юнусобод туманидаги тунги клублардан бирида жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлик, тартибсизлик қилгани учун ушланган.

Ҳозирда, Мурод Хонтўраевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) тартибида жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

MMA-Oracle сайтидаги маълумотларга кўра, Мурод Хонтўраев — жаҳон чемпиони, "Осиё айиғи" лақаби билан дунёга танилган. Айни дамга қадар 11та жанг ўтказиб улардан 8тасида ғалаба қозонган, жумладан 6та нокаут билан.

ПРОФИЛЬ
Логин:
Пароль:
Свяжитесь с нами: info@yoshlar.com
2010-2019 © Yoshlar.com - Молодежный портал!