У нас есть только
оригинальные песни

Яна бир ғалаба Ислом Каримов хотирасига бағишланди

calendar 30.09.2016
1897

Наманганлик Фурқатбек Ёқубов спортда салмоқли ютуқларга эришаётган умидли ёшлардан. 13 ёшидан буён спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётган Фурқат кикбоксинг бўйича олти карра Ўзбекистон чемпионлигига эришган, қатор халқаро турнирлар, Осиё чемпионатларида шоҳсупадан жой олган.
 
Пенчак силат спорт тури бўйича ҳам олти карра мамлакат кубоги ғолибидир.
 
У ўзининг навбатдаги ғалабасини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлади.
 
Ушбу жанг Хитойнинг Шанҳай шаҳрида бўлиб ўтди. 62 килограмм вазнда ринга тушган Фурқатбек Ёқубов ғалаба қозонганидан сўнг, эгнига Ислом Каримовнинг сурати туширилган либосни кийди.
 
Итервью бериш чоғида “Мен бу ғалабамни юртимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлайман”, дея таъкидлади.
 


 
Ўтказилган жанг ва интервью жараёни тасвирланган видео 26 сентябрь куни YouTube тармоғида тарқалди. Бугунгача ушбу видеони 50 мингдан зиёд фойдаланувчи кўрган.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Фурқатбек Ёқубовни ушбу ғалабаси билан табриклаб, келгусида унга зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Яндекс.Метрика