Яна бир янги фильм ва унда Бехруз Тохиров

Айни дамда кино оламида янги фильмлар суратга олинмоқда. Улар куз фаслидан бошлаб бирин кетин катта экранлар юзини кўради. Ана шундай картиналар қаторидан яна бир фильм жой эгаллаш арафасида. Ишчи номи “Бегуноҳ” бўлган ушбу картинанинг тсвирга тушириш ишларига куни кеча старт берилди.

Бош ролларда Тўти Юсупова, Барно Қодирова, Умид Искандаров, Йигитали Мамажонов, Беҳруз Тохиров, Ситора Алимжонова, Луиза Расулова ва бошқалар иштирок этган. Мазкур фильмнинг ғоя муаллифи ва продюсер Нилуфар Худойбердиева. Режиссёр Умид Кучкаров, постановкачи режиссёр Малика Тошкенбаева. Тасвирчи Нусрат Ҳусанов. Картина директори Жамолиддин Равшанов. 

Мелодрамма жанридаги ушбу фильмда ёшларнинг эрта турмуш қуриши оқибатида келиб чиқадиган муаммоларни ўз ичига олган. Тез кунда мазкур фильмнинг суратга олиш жараёнидан янада батафсил маълумотларни тақдим этишни режалаштирганмиз. Ҳозирча қисқача бўлсада тақдим этилган маълумотлардан баҳра олдингиз. Бизни кузатишда давом этинг. 


Комментарии (0) | Добавить: 02.08.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]