У нас есть только
оригинальные песни

ЯНГИ ФИЛЬМ: «КАТТА ОДАМ» КАТТАЛАР УЧУНМИ?

calendar 03.02.2015
2936
                             

  Ўзбек кино санъатида яна бир янги картинанинг суратга олиш ишлари якунланди. 
«Катта одам» дея номланган фильм комедия жанрида бўлиб, унда бир қатор профессионал ижодкорлар ва ёш истеъдодлар меҳнат қилишган. Ўзгача йўналишдаги кинокартина дея эътироф этилаётган фильм сценарийси Лобар Хайруллаевага тегишли. Постановкачи режиссёр Лазиз Ашуралиев. Ижрочи продюсер Иброҳим Нурмуҳаммедов. Картинада Муҳаммадисо Абдулхаиров, Зуҳра Солиева, Ражаб Адашев, Ҳабибулло Суннатуллаев, Нигора Каримбоева, Анорахон Отажонова каби актёрлар иштирок этишган. 
Премьераси баҳор фаслига мўлжалланаётган картинанинг сюжети ҳақидаги маълумотлар негадир сир сақланмоқда. Аммо суратлардан шуни билиш мумкинки, фильм барчани бирдек қизиқтира олади. Демак, бизни кузатиб боринг, фильм ҳақидаги энг қизиқ ва сўнгги маълумотлар билан танишасиз.
















Яндекс.Метрика