Янги iPhone 6’да Apple логотипи ёниб туради



Apple’нинг янги iPhone 6 смартфонида MacBook ноутбукларининг қопқоғидагикаби ёниб турувчи логотип жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда, Apple’нинг янги маҳсулотларининг расмий тақдимотига қадар мунтазам ахборот берадиган блогерларга асосланиб, TechCrunch нашри хабар бермоқда. Бўлажак iPhone 6’ларнинг сурати деб айтилаётган uSwitch томонидан эълон қилинган фотода анъанавий равишда Apple’нинг логотипи турадиган қопқоқ қисмида ёруғликни ўтказа оладиган кичик пластик бўлакни кўриш мумкин.
Ўчиб-ёниши мумкин бўлган логотип билдиришномаларни кўрсатиш учун ишлатилиши ҳам мумкин – масалан, кимдир қўнғироқ қилаётганида логотип оқ рангда ёнса, кимдандир хабар келганида кўк бўлади, деб ёзади Cult of Mac.
Бундан ташқари, uSwitch маълумотларига кўра, iPhone’нинг орқа тарафидаги ушбу пластик панель NFC (near-field communication) сигналини узатиш учун ишлатилиши мумкин, чунки қурилманинг қолган металл қисмлари ушбу сиггнални блоклаб қўяди.iPhone’да NFC-модулнинг жорий этилиши – Apple’нингбўлажак смартфонидан энг кўп кутилаётган янгиликлардан биридир, чунки аксарият Android’да ишлайдиган флагман-смартфонларда бу имконият мавжуд.
Қайд этиш жоиз, ҳозирги вақтда жаҳон бўйлаб NFC-чиплар контактсиз тўловларни амалгаоширишда кенг фойдаланилмоқда.Apple янги iPhone тақдимотини, анъанага кўра, сентябрьойида ўтказади. Қурилма эса 19-25 сентябрь оралиғида сотувга чиқарилиши мумкин.
ОАВ хабарларига кўра, 2014 йилда Appleбирдан иккита – экран диагонали 4,7 ва 5,5 дюйм бўлган смартфон чиқариши кутилмоқда. Ҳар иккала қурилма экрани ҳам ҳозирча сўнгги авлод – iPhone 5s’дан каттароқ – унинг диагонали 4 дюймга тенг.

Комментарии (3) | Добавить: 24.07.2014
3. ulugbek01 (25.12.2014 22:31)
Gap yö
2.  (04.08.2014 02:34)
San uchun 100 $ boladi
1.  (24.07.2014 23:35)
Hozir menda Iphone5s Iphone6 sotiluvga chiqsa uni sotamandagi 6 ni olaman narhi qancha bolarkan
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]