У нас есть только
оригинальные песни

Янги Nexia 3 автомобили нархлари маълум қилинди

calendar 10.08.2016
3399

"Роҳат Узавтотеххизмат" автосалони Facebook саҳифасига автомобиллар нархини жойлаштирди. Саҳифада салондаги автомобиллар сурати ҳам илова қилинган. Унда келтирилишича, Chevrolet Nexia R3 автомобилининг 1-позицияси — 7 732 АҚШ доллари, 2-позицияси — 8 656 АҚШ доллари ва автомат қутига эга 4-позицияси 62.8 млн сўм туради.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шартнома бор-йўқлиги ҳамда пул тўланса, қачон чиқиши билан қизиққан. Автосалон маъмури октябрь ва ноябрь ойларига чиқишини маълум қилган.

Facebook фойдаланувчиларидан бири нархлар рўйхатини суриштирган. Автосалон маъмури қуйидаги рўйхатни тақдим этган.

Т250 платформасидаги учинчи авлод Nexia замонавий ва тежамкор двигатель, 5 поғонали механик ва 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси, пассив хавфсизлик тизими (хавфсизлик ёстиқчалари, ABS, болалар ўриндиқларини маҳкамлаш тизими) билан жиҳозланган.

GM Uzbekistan ушбу машиналардан йил охиригача 14,8 минг дона сотишни мўлжалламоқда.

Яндекс.Метрика