У нас есть только
оригинальные песни

Янги Nexia сотувга чиқарилгани маълум бўлди

calendar 14.04.2016
2642

GM-Uzbekistan компанияси янги автомобиль устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берганди. Жорий йилда сотувга чиқарилиши кутилаётган Nexia (Aveo) деб номланган автомобилнинг Тошкент шаҳри кўчаларида синовдан ўтказилаётгани ҳақида сайтимиз орқали маълум қилгандик. Ўшанда автомобилнинг олд ва орқа қисмлари махсус қоплама билан яширилган эди. Бугун эса ижтимоий тармоқларда унинг суратлари пайдо бўлди.

Маълумотларга қараганда, янги автомобилга тегишли тасвирлар Андижонда суратга олинган.
 
Янги Nexia’нинг суратлари ижтимоий тармоқларда тинимсиз муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кўпчилик янги машинани харид қилиш ниятида унинг нархи ва қулайликлари ҳақида маълумот алмашса, яна бошқалар янги Nexia’нинг дизайни кутилгандек бўлмаганини айтмоқда. 

Яндекс.Метрика