У нас есть только
оригинальные песни

«Янги Ўргимчак-одам» Шимолий Америка кинопрокати етакчисига айланди

calendar 11.05.2014
3945

Премьерасидан кейинги иккинчи ҳафтада «Янги Ўргимчак-одам: Юқори кучланиш» фильми Шимолий Америка кинопрокати етакчисига айланди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хабар беришларича, дам олиш кунлари давомида бош ролида Эндрю Гарфильд бўлган «Янги Ўргимчак-одам» АҚШ ва Канада кинотеатрларида 92 миллион доллар тўплаган.

Фильм дистрибютори ҳисобланган Sony Corp якшанбалик халқаро прокатдан кўрган даромади 370 миллион долларга баҳоланмоқда.

Сўнгги дам олиш кунлари якунига кўра, хиёнаткор эрни тарбиялаб қўйишга қарор қилган уч аёл ҳақидаги «Бошқа аёл» комедияси 14,2 миллион доллар тўплаб, Шимолий Америка кинопрокатида иккинчи ўринни эгаллади.
Яндекс.Метрика