Япония "стелс" технологиясига эга биринчи қирувчи самолётининг синов парвозини ўтказди, деб хабар бермоқда Япония мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.
Advanced Technology Demonstrator X деб номланган самолёт Нагоядаги аэропортдан ҳавога кўтарилди ва Гифу префектурасидаги ҳарбий-ҳаво базасигача учиб борди.
Таъкидланишича, янги қирувчи самолётнинг фюзеляжи узунлиги 14 метрни, қанотлари қулочи эса 9 метрни ташкил қилади.
Япония тарихидаги биринчи миллий стелс-самолётини Mitsubishi Heavy Industries машинасозлик компанияси яратди.
Самолётни яратиш лойиҳаси 2009 йилда бошланган ва айни вақтда Японияга 335 млн долларга айланди.