У нас есть только
оригинальные песни

Японияда қора тарвуз 4,7 минг долларга сотилди

calendar 14.06.2016
2003

Япониянинг Тома шаҳридан (Хоккайдо префектураси) бўлган фермер "дэнскэ" навли қора тарвузни 500 минг иенга (4,7 минг доллар) пуллаган. Киодо агентлиги хабарига кўра, жорий йилдаги илк аукционда жами 260 дона шундай тарвуз сотилган.

Қайд этилишича, бу фермернинг тарвузи учун тўланган нарх рекорд ўрната олмади. 2008 йили энг қиммат "дэнскэ" 600 минг иенга (6,1 минг доллар) сотилганди. Бундай тарвузлар сирти тўқ яшил бўлиб, "қора тарвуз" деб ҳам аталади ва жуда ширин бўлади. Тома шаҳри шундай тарвузлар етиштириладиган жой бўлиб, ҳар йили бу шаҳарда шундай тарвузлар аукцион орқали сотилади. Жорий йилда Хоккайдоги фермерлар жами 70 мингта шундай юқори навли тарвузларни ўртача 5 минг иендан (47 доллар) сотишни мўлжаллашган.

Японияда ноодатий ҳажмига, шаклига, рангига ва таъмига қараб мева ва полиз экинларини жуда қадрлашади ҳамда жуда юқори нархлар тўлашади. Май ойида "юбари" навли қовуннинг икки донаси учун 3 млн иен (28 минг доллардан ортиқ) тўланганди ва бу рекорд сифатида қайд этилган. Ўтган йили харидорлардан бири Ксюсю ороли жанубида, Миядзаки префектурасида бир жуфт манго учун 2,5 минг доллар сарфлаган.

Яндекс.Метрика