У нас есть только
оригинальные песни

Японияда сайёҳлар бармоқлари орқали тўлов ўтказишлари мумкин бўлади

calendar 12.04.2016
777

Япониядаги саёҳатчилар яқин кунларда ҳеч қандай ҳужжатларсиз дўконларда тўлов ўтказишлари ва меҳмонхоналарда бармоқ излари орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади. Бу ҳақида The Telegraph нашри хабар берди.

Саёҳатчиларнинг Японияга ташрифини осонлаштирувчи бу тизимни 2016 йилнинг ёзида ишга тушириш режалаштирилган.

Сайёҳлар ўзларига тегишли бўлган маълумотларни – бармоқ изларини ва банк карталарини бир-бирига боғлаш учун аэропортларда ва бошқа оммавий жойларда меҳмонхонага боришдан аввал рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.

Рўйхатдан ўтиб бўлгандан сўнг, улар дўконларда бармоқларини махсус қурилмага қўйиб харидни амалга оширишлари мумкин. Худди шундай жараён меҳмонхоналар учун ҳам қўлланади.

Биринчи босқичда, бу тизимни 300 объектда – сувенир дўконларида, ресторанларда, меҳмонхоналарда ва бошқа саёҳатчилар учун машҳур бўлган жойларда қўллаш режалаштирилмоқда.

Бундай тадқиқот 2030 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига кўпроқ хорижликларни жалб этиш бўйича япон ҳукумати катта дастурининг бир қисми ҳисобланади.

2020 йилга бориб бу тизим бутун мамлакат бўйлаб ишга туширилади. Тизим японларга хорижлик саёҳатчиларнинг одатлари ва харажатлари даражасини таҳлил қилиб чиқишга, шунингдек, туризм соҳасини бошқаришга ёрдам беради.

Хорижлик саёҳатчилар ихтиёрий равишда бармоқ изларини топширишни истамаслиги бу тизимнинг ягона муаммоси бўлиши мумкин.

Яндекс.Метрика