У нас есть только
оригинальные песни

Jasur Gaipov homiyligidagi yulduzli xayriya tadbiridan

calendar 02.06.2014
3456

Бола беғуборлиги, унинг муҳаббати, меҳр тўла кўзлари барчага бирдек қувонч бахш этади. Ота онасининг бағрида яйраб-яшнаб болалик бахтини туяётган болаларга қараб кўзинг қувнайди. Лекин болалигидан қайсидир маънода маҳрум бўлган, ота-онасининг масъулиятсизлиги ёки тақдир аччиқ ҳазилига дучор бўлган меҳрга муҳтож болаларчи? Улар болалик бахтига қанчалик тўяяпти? 

Давлатимиз томонидан кўрсатилган меҳр муҳаббат, уларга кўрсатилаётган эътиборни кўриб бироз хотиржам бўлади киши. Бугунги кунга келиб халқ ардоғида бўлган санъаткорларни ҳам бу жажжи болаларнинг келажаги бефарқ қолдирмаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Санъат оламига кириб келганига кўп бўлмаган бўлсада кўпгина муҳлислар қалбидан жой олишга улгурган Жасур Ғоипов ҳам бундай хайрли ишга қўл урди. 1-июн болалар куни муносабати билан пойтахтимиздаги 1-сон болалар меҳр ва мурувват уйида болажонларга бағишлаб ажойиб консерт дастури ва бежирим дастурхони билан болаларни хушнуд этди. 

Жасур Ғўоипов бу хайрия консертида бир қатор ҳамкасбларини таклиф қилиб даврага янада файз қўшди. Эл ардоғида бўлган машҳур ва эндигина санъат оламига кириб келаётган хонандалар болаларни ўзларининг шўх тароналари ила байрам билан табриклашди. Тадбирни Бахриддин Зухриддинов очиб берди ва ёш хонанда Далер ўзининг дилтортар тароналари билан давомлади. Даврани Сардор Раҳимхон ўзининг «Чақачум» номли таронаси билан қиздиргандан қиздирди. Албатта бу тарона бугунги кунда болаларнинг энг севимли ашуласига айланиб улгурган. Миржон Ашрапов эса «Шик шики баба» таронасининг ўзбекча талқини билан барчани рақсга чорлади. Улар қаторида Санжар Шодиев, Ҳусан, Ваҳобиддин Зиё ва бошқа санъаткорлар ушбу тадбирга ўз ҳиссаларини қўшишди. Ушбу тадбирни ташкиллаштириб, ҳомийлигини кўрсатган Жасур Ғоиповга меҳр ва мурувват уйининг катта-ю кичик аҳли катта миннатдорчилик билдиришди.

 

Яндекс.Метрика