Йигитимни собиқ севгилиси тинч қўймаяпти

Севги фазосида парвоз қилаётган қизларнинг ҳаммаси ҳам минг афсуски муҳаббатнинг учбурчагидан ҳимояланмаган. Баъзида кўнгил қўйганининг бошқа қиз билан ҳам муносабатлари борлигини билса-да, юракларига буйруқ бера олишмайди. Ахир буни ишқ дейдилар! Аммо севги қиссасидаги учинчи қаҳрамонга кўз юмиб кетишнинг иложи йўқ! Бугун «кундалиги»мизда севганининг собиқ муҳаббатлари билан тўқнашган қизларга маслаҳат беришга ҳаракат қиламиз.

 

Биринчи мурожаат: «Усиз яшолмайман!»

— Уч ойдан кейин тўйим бўлиши керак эди. Бўлажак куёв билан бир-биримизга кўнгил қўйиб унаштирилганмиз. У орзумдаги шаҳзода эди. Бироқ яқинда собиқ муҳаббати турмушидан ажрашди-ю, севгимга соя солди. Йигитимнинг «Тезроқ тўйимиз бўлса эди, сўнг уни ҳам хотинликка олардим», деган гапидан дунё кўзимга тор кўриниб кетди. Яшагим келмаяпти, усиз ҳаётимнинг бир дақиқасини ҳам тасаввур қилолмайман...

С. Денов тумани

 

Таҳлил. Муҳаббат — инсон ҳаётига мазмун бағишлайдиган, уни орзулантирадиган, юракни юксалтирадиган туйғу. Шу сабаб ҳам бу туйғунинг яксон бўлишидан қўрқамиз, қалбимиз тубида асраймиз. Бироқ яна бир ҳақиқатни унутмаслик керак, ёшликдаги севги кўпроқ ҳис-туйғуларга йўғрилган бўлади, унинг сайқалланиши, синовлардан ўтиб, камол топиши учун йиллар талаб қилинади. Севгига айрилиқ соя солган пайтда «Мен учун ҳаёт тугади», деб ўйлаш эса нотўғри.

Ташхис. Туйҳуларингиз ўзингизга аён. Биз бу борада фақат уларни бир таҳлил қилиб кўринг, дея оламиз. Йигитингиз эса икки кеманинг бошини тутмоқчи. Ҳали ёш, катта ҳаётга қадам қўймаган йигитчанинг бу тарздаги таклифи шунчаки унинг масъулиятсиз ва худбинлигидан далолат беради. Хўш, у аслида кимни яхши кўради? Сизни кўпроқ, уни камроқ севганидан, биринчи сизга, кейин унга уйланмоқчими? Ахир севги кам ва кўп дея даражадаларда ўлчанмайди-ку! Демак, ё сизни, ё уни севади? Ёки иккингизни ҳам эмас, ўзини яхши кўради!

Маслаҳат. Сиз ҳали оила қурмаган қизсиз! Бахтингиз олдинда! Бамаъни ва масъулиятли инсон билан турмуш қуриш имконингиз қўлингизда. Ўзингизни ҳам, туйҳуларингизни ҳам, севишга қодир юрагингизни ҳам андишасиз, бебурд бола учун қурбон қилманг! Ҳаётингизга мазмун олиб киришга ҳаракат этинг. Атрофингизга назар солинг, ота-онангиз, яқинларингиз бор, сизни жонидан ортиқ севувчи!

 

Иккинчи мурожаат: «Мени севса ҳам, ундан қочиб қутила олмаяпти...»

— Ёшим ўн саккизда. Муҳаббат қалбимни забт этганига бир йил бўлди. Кўнгил қўйганим маҳалласидаги бир қиз билан беш йил гаплашиб юрган экан. Бу ҳақда эшитиб қолиб, изоҳ сўрасам, «Уни севмайман, унга уйланмайман ҳам. Мен билан гаплашганини бутун маҳалла билгани учун «Энди кимга турмушга чиқаман? Менга уйланинг», деб ўзи ёпишиб олган. Шунга майли, кейинги йил тўй қиламиз, дедим. Ҳали уйига совчи келиб, бахти очилиб кетар», дейди. Бу гапдан бир таскин топсам, бир ўйга чўмаман.

Н. Тошкент шаҳри

 

Таҳлил.  Қиз боланинг ўтмиши, йигит кишининг эса келажаги муҳим, дейишади. Бироқ кези келганида йигитнинг ўтмиши ҳам келажакка соя солиши мумкин. Тўҳри, ёшлик, шўхлик қилиб,  йигитчиликда улар кўп бор «севиб» қолишади. Аммо бу севги ўйинларининг қайта-қайта ўйналиши жиддий ва ҳақиқий муносабатлар пайдо бўлишига тўсқинлик қилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Ташхис. Севганингиз кўнгли асли кимда, бизга қоронҳу. Вазиятнинг бизга маълум томони эса йигитингиз у қизга нисбатан енгил муносабатда. Ўзини оппоқ кўрсатишга уринаяпти ва беш йил аҳдлашиб юрганини алдашда давом этяпти. Бу айблов ва алдовни вақти келиб, у сизга ҳам ишлатиши хавфи ҳам йўқ эмас. Шуни унутманг. 

Маслаҳат. Агар ҳақиқатда йигитингиз сизни севса, «Менга ўзи ёпишиб олган», демасдан у қиз билан муносабатларга чек қўйсин, садоқатини исботласин. Унга босим ўтказмасдан, вақт беринг. Туйҳуларига, ақлига қулоқ тутиб, бир қарорга келади ва қанақа бўлган тақдирда ҳам сиз учун яхшиликка хизмат қилади.


Комментарии (0) | Добавить: 03.12.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
Поиск MP3 и Клипы

«Новости»

Хонанда Умидахон турмушга чиқяпти. Куёв ким?
Toshkentdagi Botanika bog‘i 9-maygacha yopildi
Gurbanguli Berdimuhamedov O'zbekistonga keldi
GM Uzbekistan Chevrolet Orlando ishlab chiqarishni to'xtatdi
Shavkat Mirziyoyevning xalqaro tashriflari: sarhisob va keyingi davlatlar
Mana bu tish pastalarini aslo ishlatmang!
O‘zbek kurashini nechta mamlakatda bilishadi?
Shahram G‘iyosov prof boksdagi 2-jangida ham g‘alaba qozondi, Murodjon Ahmadaliyev esa raqibini nokautga uchratdi
Alisher Usmonovning jiyani Ganya milliy liboslarda fotosessiya uyushtirdi
Shimoliy Koreyada qatl qilishga sababchi bo‘luvchi to‘rtta bema’ni holat
Xorazm viloyati hokimi vazifasini bajaruvchi tayinlandi
“Zuvola” asl qo‘shiqlar milliy tanlovining dastlabki g‘oliblari taqdirlandi
O‘zbekiston ikki oyda Qozog‘istondan salkam 0,5 mln tonna bug‘doy sotib oldi
«Samsung» birdaginga ikkita egiluvchan ekranli smartfon ishlab chiqaradi
O‘zbekistonda ta’limga davlat budjetidan katta mablag‘ ajratilmoqda. Unda nega ta’lim sifati past, sohada muammolar ko‘p?
Dollarning qiziqarli tarixi
Rossiyada Putinning reytingi tushib ketdi
Xitoylik harbiylarga ishga ovqat olib kelish va onlayn translyatsiya taqiqlanadi
KXDR yadro qurolini boshqa davlatlarga bermaslikka va`da qildi
GM Uzbekistan avtomobil yetkazib berishni tezlashtirishni va’da qilayotganlarga ishonmaslikka chaqirdi
O‘zbekistonda avtomobil raqamlari xalqaro raqamlarga almashtiriladi, barcha qog‘oz hujjatlar esa bekor qilinadi
ukumat uchun alohida mobil aloqa tizimi yaratiladi
iPhone X smartfoni Android’da ishlovchi barcha telefonlardan uch marta ko'proq daromad keltirdi
Nokia X’ning taqdimot sanasi ma’lum bo‘ldi
Foto: Samolyotlarning “yotoqxonalari”
Toshkentda ma’muriy binolar atrofidagi panjaralar olib tashlanmoqda
AQShlik bloger halokatga uchrayotgan samolyotda to‘g‘ridan to‘g‘ri translyatsiya uyushtirdi
«Telegram bloklanganidan keyin ham g'alaba qozondi»
Kelajak oziq-ovqati: 10 yildan keyin dunyo ahli nima tanovul qiladi
Манзура билан очиқ видеоинтервью: унга Тамиладан ҳам баттар муносабатда бўлишяптими?