loading...

 

Йирик тадқиқот саратон ва мобил қурилма ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлади

Каламушларни мобил алоқага тенг радиотўлқин таъсири остига туширилиб назорат қилинган кўп йиллик тадқиқот шундан дарак берадики, у ҳақиқатда ҳам саратоннинг пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин. Бундан аввалги изланишларда олимлар буни исботлай олишмаганди. 

АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилаётган Миллий токсикологик дастур тадқиқотчилари тирик организмларга радиотўлқинлар таъсирини ўрганиб чиқиб, таъкидлашмоқда: синов остидаги каламушларда ўсимта пайдо бўлиш ҳолатлари камдан-кам, асосан нар каламушларда учраган. Тадқиқот давомида иккита касаллик кўп қайд этилган: мия глиомаси ва юрак соҳасидаги шванномалар (асаб толалари ўсимтаси). 

"Барча ёшдаги фойдаланувчилар учун мобил алоқанинг бутун дунё бўйлаб кенг тарқалиши, радиотўлқин таъсирида пайдо бўлувчи касалликлар частотасининг ўсиши инсон саломатлиги учун жуда катта хавф туғдириши мумкин", - дейди олимлар The Wall Street Journal'ига берган маълумотида.

Жониворларда кузатилган у ёки бу таъсирнинг биологик эффекти инсонларда ҳам шубҳасиз кузатилади дегани эмас, албатта. Шунчаки Миллий токсикологик дастурнинг 25 миллион долларга тушган тадқиқоти мобил телефонлардан фойдаланиш бўйича ўтказилган илмий изланишлар орасида энг кенг қамровлиси бўлиб, у инсоният тарихдаги энг йирик тадқиқотлардан бири ҳисобланишини англаб етиш муҳим.


Комментарии (0) | Добавить: 27.05.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
Загрузка...