У нас есть только
оригинальные песни

Ёғочдан ясалган автомобилни кўрганлар борми?

calendar 14.01.2016
1844

Facebook.com ижтимоий тармоғидаги Водители Ташкента гуруҳи автомобиль ҳайдовчилари ва йўловчиларнинг бирор мавзуларда баҳс-мунозара олиб борувчи, янгиликларни тарқатувчи, фикр алмашиб, маълумот олувчи асосий “манзил”ига айланиб қолган.  

Куни кеча Facebook.com’нинг Abu Umar Ibn Sa’d исмли фойдаланувчиси ёғочдан ясалган машина ва уни бошқариб кетаётган ўзбек йигит тасвирланган суратларни  Водители Ташкента гуруҳига жойлади.

Ёғочдан ясалган бу машинани кўрганингиз заҳоти кўз ўнгингизда дўконларда сотилаётган ўйинчоқ машиналар гавдаланса ажаб эмас. Суратлардан кўриниб турибдики бу автомобиль ўйинчоқ эмас.

Автомобилнинг кузов қисмини ясаш ўймакор усталарга осон кечмагани аниқ. Деталларга алоҳида эътибор берсангиз беназир қўл меҳнатининг гувоҳи бўласиз. ХХ асар ўрталарида Европада ишлаб чиқарилган машиналарни эслатувчи бу автоулов иккита йўловчига мўлжалланган бўлиб, орт қисмида юкхонаси ҳам мавжуд.

Ушбу сурат қайси мамлакатда, қачон туширилгани ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.

Яндекс.Метрика