У нас есть только
оригинальные песни

Ёмғир остида кутилмаган филм

calendar 07.08.2014
5774


Мазкур фильмнинг мавзуси — ишончдир! Фильмдаги қаҳрамонлар ҳаётида юз берадиган 
воқеалар мана шу мавзу атрофида айланади. Фильм Нилуфар исмли қизнинг ҳаётидан ҳикоя қилади. 
Нилуфар табиатан оғир босиқ, дунёқараши кенг қиз. У Архитектура инситутининг талабаси. Оилада 
онаси Раъно опа, синглиси Наргиза билан яшайди. Бир пайтлар дадаси уларни ташлаб кетган. Бу воқеа 
эндигини ўзлигини англаётган ёш Нилуфарга кучли руҳий зарба берган. Шу сабабли унда нафақат 
эркакларга, балки одамларга нисбатан ишонч сўнган. Ёлғизликни яхши кўради. Унинг оғир характери 
онаси Раъно опани ташвишга солади. Чунки қиз ҳар куни арзимаган нарсалар устида онаси билан 
бахслашади. Айни шу пайтда Нилуфарнинг ҳаётига, ҳаёт йўли уникидан ҳам оғирроқ бўлган, лекин 
ичидаги аламларни ўйин-кулги билан енгувчи қаҳрамон — Дониёр кириб келади.
Воқеалар ривожини эса филм премерасида билиб оламиз. Ҳозир эса суратга олиш жараёнида 
фотосуратларни тақдим этамиз


Сценарий муаллифлари: Аҳрор Зуфаров, Анвар Исмоилов

Постановкачи режиссёр: Қудратилла Дадажонов

Постановкачи оператор: Жаҳонгир Ибрагимов

Бастакор: Жаҳонгир Азимхўжаев(Jahongir.uz) Бош ролларда: Юлдуз Ражабова, Дониёр Ҳафизов, Бибинур Мухаммадиева, Талъат Юлдашев, Лола Элтоева, Фатхулла Маъсудов, Бахтиёр Қосимов,  Нигора Каримбоева.

KINO TIZERINI KO`CHIRIB OLISH

SIFATLI TURINI KO`CHIRIB OLISH

MOBIL TURINI KO`CHIRIB OLISH











Яндекс.Метрика