У нас есть только
оригинальные песни

Ёш оналарга: Бола йиғисининг сабаблари

calendar 08.11.2016
1738

Ёш оналар кўпинча чақалоқ нима сабабдан йиғлаётганини билолмай хуноб бўлади. Қуйида чақалоқ йиғисининг асосий сабабларини келтириб ўтамиз.  

Оч бўлса…
Очиққанини бола одатда тўсатдан йиғлаш билан маълум қилади. Гоҳо у овозини баланд кўтариб қаттиқ йиғлайди. Бунда аъзои бадани ларзага келиб, бола қўлларини олдинга чўзади, юзи қип-қизариб кетади.

Совқотса…
Бола ҳаётининг дастлабки 3 ойида совқотади. Бундай ҳолларда у тўсатдан қаттиқ чинқириб йиғлайди ва бу йиғи аста-секин паст овоз билан давом этадиган ҳиқиллашга айланади. Ҳиқичоқ тутиши боланинг совқотаётганини кўрсатадиган ишончли белгидир. 

Қорни дам бўлса…
Кўпинча бола бирмунча қисқа ёки узоқроқ вақт оралаб калта-калта қичқириб туради. Агар у қаттиқ қичқирса, оёқларини типирчилатиб, кўзларини маҳкам юмиб олади, пешонаси тиришиб туради.

Иссиқлаб кетса…
Бундай ҳолларда дам қаттиқроқ, дам секинроқ ҳиқиллай бошлайди. У бесаранжом бўлиб, қўл ва оёқларини ҳар томонга ташлайди, панжаларини мушт қилиб олади.

Таги ҳўл бўлса…
У буни ҳиқиллаш билан маълум қилади. Ҳиқиллаши дам пасайиб, дам зўрайиб туради, лекин тўхтаб қолмайди.

Зерикса…
Юра олмайдиган ва ўзига овунчоқ топа олмайдиган вақтларда болалар гоҳо зерикади. Бундан норозилигини йиғламсираб ғингшиш орқали маълум қилади. 4 ойлик бола эса зерикканда овозини баралла қўйиб йиғлайди, тин олиб, яна айюҳаннос солиши мумкин. 

Ҳўқна қилиш
Болаларга ҳўқна(клизма) қилиш учун одатда резина баллондан фойдаланилади. Ишлатиладиган сув миқдори ёшига қараб қуйидагича бўлади:

1 ойликкача 2 ош қошиқ
1 ойликдан 3 ойликкача ⅓ стакан
3 ойликдан 6 ойликкача ярим стакан
6 ойликдан 2 ёшгача 1 стакан
2 яшардан 5 яшаргача 1,5 стакан
5 яшардан 9 яшаргача 2 стакан
9 яшардан 12 яшаргача 2,5 стакан

Яндекс.Метрика