У нас есть только
оригинальные песни

Юлдуз Турдиева Франция ва Ҳиндистонда концерт беради

calendar 22.01.2016
1276

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева 11-15 февраль кунлари Францияда ва 21-27 февралда Ҳиндистонда ўтказилаётган халқаро миллий мусиқа ижрочилари ва созандалари иштирокидаги фестивалда қатнашади.

Шу бугунга қадар кўплаб мамлакатларда мақом санъатини тарғиб қилиб келган хонандага жаҳон мамлакатларида қизиқиш катта. Фестиваллар доирасида хонанда хориждаги мақом санъати ихлосмандлари учун  яккахон концерт дастурини ҳам тақдим этиши режалаштирилган. Айни дамда Турдиева фестивалга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Бироз аввал хонанданинг АҚШдаги концерт дастури бекор қилинган эди. Кўрамиз, Юлдузнинг санъати Франция ва Ҳиндистонликларга қанчалик манзур бўларкин.

Эслатиб ўтамиз, хонанда 2009 йил Озарбайжонда ўтказилган  Халқаро мақом фестивалида биринчи ўринни соҳиби бўлган эди.

Яндекс.Метрика