У нас есть только
оригинальные песни

Юрак хуружига чалинган инсонлар руҳий тушкунликка мойил бўлиши аниқланди

calendar 19.04.2016
859

Олимлар юрак билан жиддий муаммолари мавжуд бўлган кишилар кучли стрессни бошдан ўтказиб, чарчоқ ва руҳий тушкунликка кўпроқ мойил бўлишларини аниқлашди. Бироқ уларга шунга ўхшаш аломатлар кузатилган бошқа одамларга нисбатан камроқ антидепрессантлар қўллашни тавсия этилган. Тадқиқот натижалари EuroHeartCare конгрессида эълон қилинди.

«Биз биламизки, стресс ва руҳий тушкунлик юрак ҳуружи учун ҳавфли омиллардан бири саналади. Биз эса ўз тадқиқотимизда ушбу алоқани исботладик, - дея хабар беради Каролин институти шифокори Барбро Кельстрем. – Бироқ биз учун юрак ҳуружи билан ҳасталанган беморларнинг руҳий тушкунликка қарши бошқаларга нисбатан камроқ даволанишлари ҳайратланарли ва қизиқ туюлди».

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу тоифадаги беморлар одатда, ўзлари даволанишни исташмайди ёки уларнинг аҳволи бунга алоҳида эътибор қаратишга йўл қўймайди.

Кельстремнинг қайд этишича, шифокорлар беморлар ўзларини қандай ҳис этаётганликларини сўрашлари ва жавобларни диққат билан тинглашлари жуда муҳимдир.

Тадқиқот раҳбарининг қайд этишича, замонавий кишиларда доимо стрессга қарши курашиш ҳолати кузатилади. Инсонлар ўзини эркин тутиб, дам ололмай, доимо алоқада бўлишга ҳаракат қилишлари бу ҳолатнинг сабабларидан бири ҳисобланади.

Яндекс.Метрика