Йўналишсиз таксиларда пластик карталар билан ҳисоб-китоб учун терминал бўлиши шарт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори йўналишсиз таксилар томонидан йўловчиларга кўрсатиладиган хизмат сифати ва хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур ҳужжатда йўналишсиз такси сифатида фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситаси техник жиҳатдан соз ҳолатда, автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юк ташиш қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши қайд этилиб қолмасдан, уларнинг ташқи ва ички белгилари нималардан иборат бўлиши аниқ кўрсатилган.

Яъни, йўналишсиз таксиларнинг тепасига “TAXI” ёзуви битилган тўқ сариқ рангли фонар ўрнатилиши, машинанинг олдинги эшикларига “Т” ҳарфи, шахмат тартибида жойлаштирилган қора квадратлардан иборат бўлган композиция ва ушбу транспорт воситаси қарайдиган корхона (юридик шахс)нинг номи битилиши шарт.

Тошкент шаҳридаги йўналишсиз таксилар “фил суяги” ранги билан, бошқа барча вилоятлардагилар эса сариқ рангга бўялади.

Машинанинг ичкариси қуйидаги тартибда жиҳозланиши лозим. Олд ойнанинг юқоридаги ўнг бурчагига яшил рангли ёритиш чироғи ўрнатилиб, автомашинанинг давлат рақами белгиси, ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва фотосурати, иш вақтининг бошланиши ва тугаши, йўлкира қиймати (сўмда), такси корхонасининг манзили ва телефон рақами, лицензия карточкасининг рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги, шунингдек, мажбурий суғурта қилинганлик ҳақидаги маълумотлар йўловчилар бемалол ўқий оладиган ҳолатда ўрнатилган бўлиши лозим.

Бундан ташқари, ҳисоблагич (таксометр), радиоалоқа воситаси, соз ҳолатда тамғаланган спидометр жиҳозлари, Давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган назорат-касса машинаси ҳамда тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиб олиш учун ҳисоб-китоб терминали мавжуд бўлиши талаб этилади.

Жорий этилган бундай талаблар, транспорт хизматлари сифатини ошириш ҳамда йўловчиларга ўзи буюртма қилган йўналишсиз такси ва унинг ҳайдовчиси ҳақида етарлича маълумотга эга бўлиш имконини беради.

Бугунги кунда йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш, автотранспорт воситаларида аҳолига ноқонуний равишда пулли хизмат кўрсатишга барҳам бериш мақсадида, Давлат солиқ хизмати органлари томонидан манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 3500 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилиб, 7500 нафар жисмоний шахс ноқонуний фаолият билан шуғулланаётганлиги аниқланган ҳамда уларга нисбатан тегишли маъмурий чоралар кўрилди.

Мамлакатимизда амалдаги тартиб-қоидаларга амал қилмасдан, ноқонуний равишда “киракаш”лик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларга нисбатан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 1763-моддасига мувофиқ, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан 100 бараваригача миқдорида маъмурий жарима қўлланилиши белгилаб қўйилган.


Комментарии (0) | Добавить: 15.04.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Toshkentda oq qulupnay sotilmoqda
Yaxshi tayyorgarlik ko'ra olmagan Jahongir Otajonovning konsertni qanday o'tdi
Chiroyli sochlarning 5 dushmani
Tirsak va tizza terisiga yoshlikni qaytarish usullari
Forbes eng serdaromad futbolchilar kimligini ma`lum qildi
Chempionlar ligasi finali ilk bor tomi yopiq stadionda o'tkaziladi
Balotelli: "Oltin to'p"ni yutishim uchun Messi va Ronalduni o'ldirishim kerak
Shoygu o'zbekistonlik hamkasbiga G'alaba Bayrog'i nusxasini topshirdi
Organizmni tozalashga yordam beruvchi mahsulotlar nomi ma`lum qilindi
Ofis xodimlari uchun oddiy mashqlar to‘plami
Ertalabki shoshma-shosharlikni yengishning 9 ta yo‘li
Ramazon oyida to'g'ri taomlanish uchun foydali maslahatlar
TOP-7: Eng qimmatbaho mobil telefonlar
Samsung allaqachon «Star» nomli Galaxy S9 ustida ish boshlagan
Joriy yil uchun zakot, fitr sadaqa va fidya miqdori belgilandi
Tvorog insult va infarktning oldini olishda foydali
Internet orqali mahsulot xarid qilishda ehtiyot bo'ling
Markaziy bank boshqaruvi kimga o'tdi?
Usmonov Navalniyga qarshi: Shovqin kuchaymoqda
Ronalduga ancha ko'proq muddatga qamoq jazosi tahdid solmoqda
Sizga yoqmagan odamlar bilan qanday ishlash kerak?
Rossiyaning 200 va 2000 rubllik yangi banknotalari chiqariladigan sana ma`lum qilindi
Forbes: Rossiyaning eng badavlat merosxo'rlari reytingi
Jizzaxda “Barkamol avlod-2017” sport musobaqalariga start berildi
Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli
Uyda muzdekkina yaxna choy tayyorlaymiz
Mail.ru Group yangi messenjerni ishga tushirdi
Farrux Zokirov: Botir akam — ijodiy vijdonim
Tailand poytaxti kuchli jala tufayli suv ostida qoldi
Shavkat Mirziyoyev Shayxontohur tumaniga tashrif buyuradi