У нас есть только
оригинальные песни

Калифорниядаги ер силкиниши оқибатида 170 киши жабрланди

calendar 26.08.2014
1672

24 август куни Калифорниянинг шимолида рўй берган ер силкиниши оқибатида 172 нафар фуқаро жароҳатланди. Бу ҳақда day нашри хабар беради.


6 балли ушбу ер силкиниши туфайли жабр чеккан фуқаролар Напа шаҳридаги касалхоналарга етказилган. Чунки бу ер силкинишлари содир бўлган жойга энг яқин бўлган касалхоналардан биридир.


Фуқаролар орасида юрак хуружи, нафас етишмовчилиги, тана суякларининг синиши кабилардан азият чекканлар ҳам бор. Маълумотларга кўра, улар орасида фақат битта фуқаронинг ҳаёти хавф остида, касалхонада даволанаётган 12 кишининг эса ахволи анча қониқарли.


Ер силкиниши оқибатида 115 та бинога зарар етган. Айни вақтда Напада истиқомат қилувчи 7,3 минг киши электрсиз қолган. 


Яндекс.Метрика