“Камолот”чини сўккани учун Навоий вилоят ИИБ бошлиғи ишдан олинди

Айни дамда Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойи бўлиб ўтмоқда. Унда катта ўзгаришлар кузатилмоқда.
 
Қурултойда иштирок этаётганларнинг маълум қилишларича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоят ИИБ бошлиғини йиғилишнинг ўзида ишдан олган.
 
Аниқланишича, Навоий вилоят ИИБ бошлиғи “Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят Кенгаши раисини ҳақорат қилган.
 
Бундан буён вилоят ҳокимлари ва ИИБ бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари Ёшлар иттифоқи тавсияси билан тайинланади.


Комментарии (0) | Добавить: 30.06.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]