У нас есть только
оригинальные песни

Канада 50 даражалик совуқда қолди

calendar 14.02.2016
1480

Канадада ҳаво ҳарорати 50 даража совуққа тушиб кетди. Мамлакатнинг марказий ва шарқий ҳудудларига экстремал совуқ ҳароратлар келди, деб хабар бермоқдалар маҳаллий об-ҳаво мутахассислари.

Канада пойтахти Оттавада термометр кўрсаткичи 32 даражалик совуқни кўрсатмоқда. Онтарио ва Манитоба вилоятларида ҳаво ҳарорати 50 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Бундай совуқ ҳарорат икки кун ҳукм суради. Шу сабабли очиқ ҳавода ўтказилиши режалаштирилган барча тадбирлар бекор қилинди.

Яндекс.Метрика