У нас есть только
оригинальные песни

Канадалик аёл Pokemon Go ўйини яратувчиларини судга берди

calendar 11.08.2016
1337

Канадада яшовчи аёл Pokemon Go ўйинини яратган компанияни судга берди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Аёлнинг шикояти шундан иборатки, покемон ўйинини ўйновчилар аёлнинг шахсий ҳаётга ҳуқуқини бузмоқдалар. У покемон ишқибозлари у ёки бу покемонни ушлаш учун унинг уйи панжараларидан бир неча бор ошиб тушганини айтди. Бундан ташқари, улар унинг уйи қаршисида янги покемонларнинг пайдо бўлишини мунтазам кутиб ўтирадилар. 

"Биз бу ерга одамлар уйим панжараларидан ошиб тушиши учун эмас, осойишталикда яшашга келганмиз. Бизнинг уйимизга нотанишлар қарашини истамаймиз. Шанба куни кимдир орқа ҳовлимизда ўйинни ўйнаш учун дрон учирди", деб шикоят қилмоқда аёл.

Аёл ўйиннинг ўзига ҳеч қандай эътирози йўқлигини, бироқ унинг уйи ҳудудида ўйналмаслиги кераклигини айтди. Унинг айтишича, у ўйин яратувчиларига унинг уйи ҳудудини ўйиндан чиқариб ташлаш илтимоси билан мурожаат қилган ва илтимоси кўриб чиқилиши ҳақида автоматик равишда жавоб олган. Аёлнинг таъкидлашича, ҳанузгача ҳеч нарса ўзгаришсиз қолмоқда ва шу сабабли у судга мурожаат қилган.

Яндекс.Метрика