У нас есть только
оригинальные песни

Карен Гафуржонов уйланмаётгани сабабларини маълум қилди

calendar 19.06.2016
1711

Бироз аввал, хонанда Карен Гафуржоновнинг ҳамкасби Руслан Шариповнинг суратлари борасидаги фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этган эдик. Гафуржонов билан  уюштирилган суҳбат давомида хонанда нима учун турмуш қурмаётгани ҳақидаги саволга ҳам очиқ-ойдин жавоб берди.
 
— Ҳар йили оила қуришни режалаштираман. Қаерга бормай санъаткор дўстларим “Тўй қачон, яқин орада тўйингизда хизмат қиламизми?”, деб саволга тутишади. Албатта, тез орада мен ҳам бўйдоқлар сафидан чиқаман.
— Демак, бу йил, шундайми?
— Аниқ вақтини ҳозир айтолмайман. Чунки бу Яратганнинг хоҳиши.
— Нега санъатдаги шунча йиллик танаффус даврида уйланмадингиз? 
— Менга севги керак. Чин маънода яхши кўриб қолишим, кўнгил қўйишим шарт. Мен ҳақиқий севги нима эканини жуда яхши биламан. Буни бошимдан ўтказганимни, қаттиқ севганимни кўпчилик билади. Бу ҳақда жуда кўп гапирганман. Менинг ҳолатимни умрида бир марта бўлса ҳам севиб кўрган одамгина тушунади, холос.
 
Яқинда таксига кетаётганимда ҳайдовчи мени таниб қолиб, саволга тута бошлади. Табиийки, суҳбатнинг охири доимгидек уйланишга бориб тақалди. То манзилимга етгунимга қадар ҳалиги катта ёшли ҳайдовчи оила қуришим кераклиги ҳақида гапира кетди. У кишининг қўша-қўша фарзандлари, набиралари бор экан. Машинадан тушаётиб ҳайдовчига савол бердим: “Мана, оилангиз, фарзандларингиз, набираларингиз бор экан. Шунча йил давомида бахтли ҳаёт кечирдингизми?” Афсуски, ҳалиги ҳайдовчи саволимга жавоб бера олмади. Менимча, ҳар бир одам “Бахт нима?” деган саволга умри давомида жавоб топиши керак. Муҳаббатсиз бахтли оилани қуриб бўлмайди. Вақти келиб ўша муҳаббатни, ўзим интилган бахтни топишимга ишончим комил.
 
Хонанда Карен Гафуржонов интервью давомида бошқа ҳамкасбларини танқид қилишга ҳали тайёр эмаслигини, бироқ ўзбек шоу-бизнесида қўшиқ ўғирлаб куйлаётганларни оқлай олмаслигини айтди.

Manba: qalampir.uz 

Яндекс.Метрика