У нас есть только
оригинальные песни

“Kavkaz asirasi” filmi ekran yuzini ko'rganiga yarim asr to'ldi

calendar 14.01.2017
1210

Қримда “Кавказ асираси” фильми олингандан кейин янги диққатга сазовор жойлар пайдо бўлди, деб хабар қилади “1tv.ru” нашри.

Фильм Қримнинг Алушта, Жанубий Демержи, Ялта, Боғчасарой туманларида суратга олинган. Фақат у ерларга Шурик каби эшакда етиб боришнинг иложи йўқ, бунинг учун транспортнинг маълум бир туридан фойдаланишга тўғри келади.

Газетадан қизнинг севган йигити томондан ўғирлаб кетилгани ҳақидаги хабарни ўқиган режиссёр Леонид Гайдайда шу ҳақда кинокомедия яратиш фикри туғилади. Қримнинг гўзал табиатига ошиқ бўлган Гайдай шу ерда съёмка ишларини бошлаб юборади. Фильмнинг ҳар бир ибораси халқ орасида машҳур бўлиб кетган. 

Айтишларича, режиссёр Леонид Гайдай актёрлар томонидан ўйлаб топилган ҳар бир ҳазил учун бир шишадан шампан виноси совға қилган. Юрий Никулин ўйлаб топган,  ётган жойда адёл тагидан оёқни қашиш саҳнасида айнан Гайдайнинг қўли акс этган.

Фильмнинг бир қанча эпизодларида ўнлаб қримлар иштирок этган. Қримлик, қуёшда тобланган 17 ёшли Геша исмли йигитнинг твист ўйнаётганини кўрган Гайдай уни съёмкага таклиф қилди. Унга Киевдан келиб, Қримда дам олаётган Рая исмли қиз шерик бўлди. Геша жуда ёш бўлганлиги туфайли суратга олиш жараёнида унга мўйлов ёпиштиришга тўғри келди. 

Эшик тагида кинога чипта сотиб ўтирган Вициннинг ўрнига пулни Қрим давлат банки ходими санаган. Унинг ўнг қўлида “ПАША” деган татуировка бўлгани сабабли, татуировкани яширишга тўғри келган.

Шурик жиннихонага юбориладиган прокурорнинг уйи, ўртоқ Сааховнинг дала ҳовлиси Алуштанинг марказида жойлашган. Милиция бўлимининг биноси эса шаҳар ФҲДЁ сига тегишлидир.

1967 йилда экран юзини кўрган “Кавказ асираси” фильмини 70 миллиондан ортиқ томошабин севиб томоша қилган. Орадан 50 йил ўтганига қарамай, Қримда йил давомида “Кавказ асираси изидан” деб номланувчи саёҳат амалга оширилади. Унда сайёҳлар фильм суратга олинган жойларни томоша қилишади.

Яндекс.Метрика