У нас есть только
оригинальные песни

Kecha boy bo'lgan oila, bugun ko'chada

calendar 31.08.2015
3543
Бу хабар хозир ижтимоий тармоқларда жудаям катта мухокамаларга сабаб бўлмоқда. 

Тикувчилик цехига эга ўз бизнеси бўлган   бу  76 ёшлик аёл хозир кўзи ожиз ва  шу ўғли билан элит уйлар хисобланган "банковский" уйда бир вақтлар  яшашган. Жудаям яхши яшаган ўзига тўқ оилага рахна солган одам  шу аёлнинг акаси бўлади. У она ва болани алдаб, уларни хонадонини сотиб  кетиб қолган. Иккисини хам паспорти ва пропискаси бўлишига қарамай суд қарори билан у хонадондан "выписка"  қилинган хисоблаб чиқариб юборилган.

3 йил давомида кўчада сарсон юрган она бола қишда кинотеатрда яшаб кун кечирган. Афсуски аёл жудаям касал ва шу касалликларидан бири хожатхонага улгура олмайди, бундан ташқари хар иккиси антисанитар тарзда умр кечиришга мажбур бўлгани сабабли хам уларнинг хидини бахона қилиб кинотеатрдан хам хайдашган.

Чилонзордаги "Гагарин аллейси" дея танилган жойда бомжлар йиғилиб ичиб хаммаёқни ахлат қилишини шу ерда яшовчилар билишаркан. Бу  мавзуни кўтарган  ўша атрофда яшовчи ва ёш боласи билан сайр қилиб юрадиган Сабина Исхакова  шу ерда она болани бомжлардан фарқли  атрофини ахлат қилмай, спиртлик ичимликлар ичмаслиги ва ўғил ўз онасини парваришлаши, овқатлантириб, сувини ичириб ва хаттоки оёқларини уқалаб қўйишига эътибор қаратган. Бир икки  мартта пул берганида эркак уялиб олган. Нихоят яқин келиб холидан хабар олгач, уларнинг воқеаси,  хозирда умри шу онасини нафақасига амаллаб кўчада ўтаётгани, шу холида хам уларни пулларини олиб ижарага  уй топиб берамиз деб алдаб кетганлар бўлганлигини билган . 

Авиация касб-хунар техникасини тугатган ўғил Алим жудаям ишлашни истайди ва гап сўзидан тарбияли ва зиёли эканлигини сезилган. 

Ногирон бўлган кўзи ожиз 76 ёшлик аёл кўчада скамейкада эмас,  хеч бўлмаса қариликни каравотда нормал одамлардек ётиб ухлаб ўтказишини истаб мавзуни кўтариб бонг ураётган Сабина Исхакова  уни қариялар уйига жойлаштириш ва ўғлига иш топиб бериш учун одамлардан ёрдам сўрамоқда. 

Muallif: Sayyod

Бу хабар хозир ижтимоий тармоқларда жудаям катта мухокамаларга сабаб бўлмоқда.
Источник: http://sayyod.com/news/kecha_boj_bwlgan_oila_bugun_kwchada/2015-08-30-3760
Бу хабар хозир ижтимоий тармоқларда жудаям катта мухокамаларга сабаб бўлмоқда.
Источник: http://sayyod.com/news/kecha_boj_bwlgan_oila_bugun_kwchada/2015-08-30-3760
Яндекс.Метрика