У нас есть только
оригинальные песни

Кейсик ва Круз Трампга қарши бирлашади

calendar 25.04.2016
1021

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлига даъвогар Тед Круз ва Жон Кейсик республикачилар орасида яққол етакчилик қилаётган Дональд Трампга қарши ҳамкорлик қилишга келишиб олган. Бу ҳақда The Hill хабар берди.

Ҳамкорлик стратегиясига кўра, улар қолган праймеризларда штатларни ўзаро бўлишиб олишади. Круз Индианага диққатини қаратса, Кейсик Орегон ва Нью-Мехикода астойдил ҳаракат қилади.

Ушбу уринишлар Дональд Трампни автоматик равишда Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод бўлишига замин яратувчи партия съезди делегатларининг 1237та овозини олмаслиги учун амалга оширилади.

Яндекс.Метрика