Лили ва Жоннинг никоҳ тўйи бошқаларникидан кам бўлмаган ҳолда жуда ажойиб ва чиройли ўтди. Атиргуллар, тасмалар, ҳашамдор манзара. Тантанада келиннинг ҳам, куёвнинг ҳам ота-онаси иштирок этди. Аммо мана шу сеҳри эртакда нимадир етишмаётган эди…
Юракни ғаш этувчи ҳолат шунда эдики, келин бўлмиш Лили 11 ёшда бўлиб, у жаҳонда ўта ёш эрга узутилувчи 15 миллион қиздан бири эди. “Bridal Musings” ташкилоти БМТнинг болалар фонди билан ҳамкорликда ушбу “даҳшатли никоҳ”ни тасвирга муҳрлади.
Бу тантана ортида яширинган даҳшат шунда эдики, бу қиз ҳам маънавий, ҳам жисмоний ёш бўлиб, бу никоҳ унинг ҳаётини барбод қилади: у ўқишни ташлайди, руҳий босимга учрайди, хуллас, бир сўз билан айтганда... (сўз ожизлик қилади)