Керри Асадни Сурияда ўт очишни тўхтатиш резолюциясини бузганликда айблади

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия президенти Башар Асадни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурияда ўт очишни тўхтатиш резолюциясини бузганликда айблади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Бугун жаноб Асад БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2464- резолюциясини бузди. Гап шундаки, бу резолюция ўт очишни тўлиқ ўчиришга, бирор-бир инстисносиз нафақат битта жойда, балки бутун мамлакат бўйлаб жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақиради ва ўт очишни тўхтатиш тартиби, аввал айтилганидек, бутун мамлакат бўйлаб қўллаб-қувватланиши керак", деб айтди Керри.

Керрининг фикрича, Асад ҳарбий кучларининг Ҳалаб ва айниқса нефть конлари яқинида зарбалар бериши резолюция бажаралишининг тасдиғи ҳисобланмайди.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер Асад ҳукумати "Жибҳад ан-Нусра" террорчилик гуруҳидан Ҳалабда тинчлик тартибини бузишда ўзини оқлашда фойдаланаётганини айтганди.


Комментарии (0) | Добавить: 17.05.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]