У нас есть только
оригинальные песни

Хаёлий хиёнатнинг 9 белгиси

calendar 08.10.2016
2409

Хиёнатни ҳар ким ҳар хил тушунади. Айрим аёллар учун эрларининг ҳамкасабаси билан бирга тушлик қилиши ҳам хиёнат ҳисобланса, бошқалар эрининг очиқчасига биров билан юришига ҳам эътибор бермайди.  Хаёлий хиёнат бу—жинсий хиёнат эмас, бироқ эркак ёки аёлнинг “учинчи шахс” билан хаёлан ўта яқинлиги. Аксарият психологларнинг фикрича, хаёлий хиёнат ҳам оилалар бузилишига жинсий хиёнатдан кам таъсир ўтказмайди. Қуйидаги белгилар билан танишиб, сиз никоҳингизга “учинчи шахс” хавф солаётгани ёки ундай эмаслигини аниқлаб олишингиз мумкин.

1. Эрингизнинг телефонида унинг учун махсус мусиқа ўрнатилган

У қўнғироқ қилаётганини эрингиз махсус, унинг учун ўрнатилган мусиқадан билади. Бу ҳақда сўраганингизда эса эрингиз бу қўшиқ уларнинг “умумий қўшиғи” эканлиги билан изоҳлайди.    

2. Уларнинг иккаласигина тушунадиган хазиллари бор. 

Бундай ҳоллар ҳамкасблар ўртасида бўлиши табиий ҳол. Бироқ сизнинг қизиқувчанлигингизга “Сен буни тушунмайсан” деб жавоб беришса, демак бу ҳақда жиддий ўйлаб кўришнинг фурсати келди. 

3. У сизни у билан солиштиради

Агар эрингиз сиздаги қайсидир хислатни уникидан устун қўйишини айтса ҳам, бу ташвишланиш учун асос бўлади. У сиз ва “учинчи шахс” ни солиштиряпти. 
 
4. У тасодифан сизни унинг исми билан чақириб юборди

Агар бу ҳолат жинсий яқинлик пайтида кузатилса, демак эрингиз у ҳақда ўйлаяпти. 

5. Кутилмаганда унинг янги хоббиси пайдо бўлди

 

Кап-катта одамлар шунчаки янги машғулотга қизиқиб қолишмайди. Ижтимоий тармоқларга бўлган қизиқишнинг ортида аслида бошқа мақсадлар бўлиши мумкин.   

6. У сизларнинг дўстлашишингизни хоҳлашини айтади

Кейинроқ эса сизлар учрашиб қолмасликларингиз учун қўлидан келган барча чора-тадбирларни қўллайди. Сиз учрашиб қолишингиз мумкин бўлган ҳолатларда эса ҳар сафар режалар ўзгараверади. У сизлар бир-бирингизни кўриб қолишингизни ҳам истамайди.     

7.  Эрингиз унинг эри унга муносиб эмас деб ҳисоблайди

Эрингиз унинг яхшироқ инсонга муносиблигини айтади.  У бу ҳаракати билан уни севиб қолганини тан олгиси келмаётганини билдириб қўяди. 
  
8. Эрингиз уни таниганига 5 йил ҳам бўлмади, бироқ у эрингизга синглисидек бўлиб қолган.

 

Бу жуда шубҳали ҳолат. 

9. Эрингиз у билан дўконларга боради

Ҳа, бу жинсий яқинлик эмас. Бироқ, янги кийим кийиб кўриш жуда яқин муносабатларни бошлаб бериши мумкин. 
 
Хулоса қилиб айтганда, бу нарсалар алоҳида-алоҳида кўринишда хавфли бўлмаслиги мумкин. Бироқ, турмуш ўртоғингизда мана шу белгилардан бир нечтасини кузатсангиз, хавотирланишингиз учун асос бор.

Яндекс.Метрика