Хавфсизлик соҳаси мутахассислари iPhone’даги янги нуқсонни аниқлашди. Ушбу носозлик хакерларга смартфонни носоз ҳолатга келтиришга микон яратади. Бу ҳақда Telegraph Technology маълум қилган.
Маълум бўлишича, хакерлар Wi-Fi қурилмаси орқали смартфон билан боғланиб, унинг асл созланмаси санасини 1970 йилнинг 1 январига ўзгартириб қўйишлари мумкин.
Хакерлар бунинг учун жамоат жойларида фойдаланиш учун ўрнатилган қурилмалардан фойдаланишади.