У нас есть только
оригинальные песни

Хакерлар Telegram мессенжерига ҳужум қилишди

calendar 11.07.2015
1917


Telegram мессенжери катта миқёсдаги DdoS-ҳужумларга учради, бу ҳужумлар оқибатида мессенжернинг бутун дунё бўйлаб ишида қисқа муддатли носозликлар келиб чиққан. Бу ҳақда хизматнинг твиттер-аккаунтида маълум қилинди. Telegram асосчиси Павел Дуров бу ҳужумларда ўз рақобатчиларини айблади, бироқ мессенжер АҚШ махсус хизматларининг эътиборига тушгани сабаб бу ҳужумлар уларнинг иши бўлиши ҳам мумкин. Экспертларнинг фикрича, хизматнинг келажаги унинг жорий ҳужумларга барқарорлигига боғлиқ бўлади.Ҳужум ҳақидаги биринчи хабар Москва бўйлаб соат 14:21 да жўнатилган. Хабарда ҳужум оқибатида Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё фойдаланувчилари уланишда муаммоларга келишлари мумкинлиги айтилган.Кейинроқ ҳужумлар миқёси катталашиб, айни пайтда хизматга уланишдаги муаммолар бутун дунё бўйлаб кузатилмоқда.Хизмат твиттер орқали ҳужумни бартараф этишда PCCW Global ва Cable&Wireless Comms лардан ёрдам беришни сўради.Айни пайтда Telecom Italia муаммони бартараф этишда ёрдам бермоқда.Ҳамма фойдаланувчилар ҳам ушбу муаммога дуч келаётганлари йўқ. Баъзи жойларда хизматнинг барча функциялари: хабар юбориш ва бошқа хизматлар нормал ҳолатда ишламоқда.
Яндекс.Метрика