У нас есть только
оригинальные песни

Халқаро суд ташкил топганига 70 йил тўлди

calendar 18.04.2016
766

БМТнинг Халқаро суди 18 апрелда 70 йиллик юбилейини нишонламоқда. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ташкил топган ушбу суд давлатлар ўртасидаги мунозарали масалаларни ҳал этиш мақсадида шакллантирилган. У шу пайтга қадар 200 та ана шундай масалани ҳал этган. Айни дамда 11 та мунозара устида иш олиб бормоқда.

Шулардан 121та суд қарори ва 50га яқин буйруғи давлатларга тақдим этилди. Бундан ташқари, суд БМТга 27 масалада маслаҳат берган.

БМТнинг Халқаро суди Гаагада жойлашган. У 1946 йилда Миллатлар Лигаси қошида 1920 йилда иш бошлаган Доимий халқаро одил судлов ўрнида ташкил топган. Суд БМТнинг олтита бош органидан бири бўлиб, фақат угина Нью-Йоркда жойлашмаган.

Суд ташкил топган расмий сана этиб 1946 йилнинг 18 апрели белгиланган. Ўшанда суднинг биринчи тантанали йиғилиши бўлиб ўтган эди. Бу йилги тантанали йиғилиш 20 апрель санасида, БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ва Нидерландия қироли Виллем-Александер иштирокида бўлиб ўтади.

Ташкилот бюджети 26 млн доллар бўлиб, унда 115 киши фаолият юритади.

Яндекс.Метрика