У нас есть только
оригинальные песни

Хитой газетаси “Қамчиқ” туннели қурилиши машаққатлари тўғрисида ёзди

calendar 03.03.2016
1095

Ўзбекистон ҳудудида дунёдаги энг мураккаб туннеллардан бирини қуриш чоғида меҳнаткашлар 3 мингдан ортиқ қийинчилик ва муваффақиятсизликларга дуч келдилар, дебёзмоқда "Жаҳон" ахборот агентлиги.

“Қамчиқ” довони орқали ўтган Ангрен-Поп темир йўли ҳудудидаги тунелнинг қурилиш ишлари якунланиши муносабати билан Хитой газетаси “Жэньминь жибао” махсус мақола чоп этди.

Мақолада асосий эътибор лойиҳанинг мураккаблигига қаратилган. Муаммоларнинг бири қазиш чоғида тошларнинг тез-тез қулаши бўлди. Хитойлик мутахассислар томонидан туннел қазиш пайтида 3 мингдан ортиқ шундай ҳолатлар қайд этилган. Тош кўчиши пайтида жабр кўрганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Жараённи оғирлаштирган ҳолатлардан яна бири, туннелнинг 7 хил геологик ёриқ йўллардан олиб борилди. Ўта қийин вазиятларда Хитойдан мутахассисларни таклиф этиб, маслаҳат қилишга ҳам тўғри келган. 
Барча машаққатларни енгиб, 27 февраль куни икки томондан бир-бири томонга қараб туннел қазиб келаётган икки йўналишнинг “учрашуви” бўлиб ўтди.

Айни пайт пардозлаш-жиҳозлаш ишларининг ҳам 85 фоизи якунланган. Тез кунларда рельслар ётқизиш ва зарур алоқа воситаларини ўрнатиш ишлари бошланади.

Лойиҳа ва муҳандислик-қурилиш ишларининг умумий қиймати 455 миллион долларни ташкил этди.

Қамчиқ довони орқали ўтадиган туннел Ангрен-Поп темир йўлининг муҳим бўлаги ҳисобланади. У Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг марказий ҳудудлари билан боғлашда хизмат қилади. Туннелнинг узунлиги – 19,2 км, довон орқали ўрнатилган йўлнинг умумий узунлиги эса 47 кмни ташкил этди.

Яндекс.Метрика