У нас есть только
оригинальные песни

Хитойда 900та хакерни ижтимоий жиноятчилар сифатида қўлга олишди

calendar 15.11.2015
1287

Кибер жиноятчиларга қарши олиб борилган олти ойлик ишлар натижаси ўлароқ Хитойнинг Ижтимоий хавфсизлик вазирлиги 900та хакерни қўлга олди.

   Cyberwarzone нашри маълумотига кўра, Индонезия ва Камбодже хукуматининг ижтимоий хавфсизлик мансабдорлари билан халқаро ҳамкорликда гумон остида бўлган 250дан ортиқ халқаро кибер жиноятчилар ҳалқасини қўлга олишди ва Хитой қитъасига топширишди.

   Хитой ҳукумати баёнатига кўра кибер жиноятчилар ҳалқаси жиноятни амалга оширишида замонавий жихозлар ва юқори тезликдаги интернетдан фойдаланишган. Жамоатчиликни чалғитиш учун Хитойнинг 20дан ортиқ вилоятларида фаолият юритиб, Гонгконгда 400дан ортиқ йирик жиноятларни амалга оширишган.

Яндекс.Метрика