У нас есть только
оригинальные песни

Хонанда Манзура Аҳмадбойга 10 000 АҚШ доллари бергани ҳақидаги гапларга жавоб қайтарди

calendar 04.07.2016
4491

Ижтимоий тармоқлар, хусусан, Telegram орқали Аҳмадбойга пул берган таниқли санъаткорлар рўйхатида “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева ҳам бор бор эди. Рўйхатда келтирилишича, Манзура Аҳмад Турсунбоевга 10 000 АҚШ доллари миқдорида пул берган. Хонанда бу гапларга нуқта қўйган ҳолда, Instagram’и орқали мухлисларига юзланди.
 
“Битта адашган одам (Аҳмадбой)ни деб қанча одам ўз нафсининг орқасидан ҳар бало бўлиб синовдан ўтмади... Бунинг ҳаммаси Рамазон ойида ошкора бўляпти. Аслида ҳар бир қадамимиз синов. Бу ишлар бўлиб ўтгандан кейин туҳмат қилиш яхшими? Яна Рамазон ойида... Одамлар ўзини назорат қилса бўларди. Бировнинг айбини ошкор қилиш гуноҳ. Туҳмат ҳам қилишди. Кимки туҳмат қилса, то шу туҳмат қилинган ишни ўзи қилмагунича ўша одамнинг жони олинмас экан”, экан деб ёзади Мунзура Йўлдошева.
 
Маълумот учун, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган рўйхатда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков (400 000 АҚШ доллари), Шерали Жўраев (300 000 АҚШ доллари), Мурод Ражабов (100 000 АҚШ доллари), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Рашид Холиқов (250 000 АҚШ доллари), Равшан Комилов (30та Gentra ва 300 000 АҚШ доллари), Мирзабек Холмедов (30 000 АҚШ доллари), Сардор Раҳимхон (Captiva ва 15 000 АҚШ доллари), Ҳосила Раҳимова (150 000 АҚШ доллари), Раъно Ярашева (50 000 АҚШ доллари), хонандалар Анвар Санаев (250 000 АҚШ доллари), Жаҳонгир Позилжонов (50 000 АҚШ доллари), Адҳам Солиев (250 000 АҚШ доллари), Дилфуза Исмоилова (100 000 АҚШ доллари), Манзура Йўлдошева (10 000 АҚШ доллари), Муниса Ризаева (35 000 АҚШ доллари), қизиқчилар Шукурилло Исроилов (200 000 АҚШ доллари), Ҳалима Ибрагимова (150 000 АҚШ доллари), Ботирхон Имомхўжаев (25 000 АҚШ доллари), Аваз Охун (25 000 АҚШ доллари) номлари келтирилган.

Яндекс.Метрика