Хулқ-атворни ўзгартирувчи 5 та кучли психологик омил


  Агар ақлимиз бажараётган иш-фаолиятга яхши эътибор қаратсак, қабул қилаётган қарорларимизни бизнинг инстинктимиз бошқарар экан. Нега биз атроф-оламни айнан шундай қабул қиламиз?

Қуйидаги 5 психологик омил – инсон мияси қандай ишлаётганлигини кўрсатувчи сирли оламнинг ташриф қоғозидир.

Хатога йўл қўядиган кишилар унга йўл қўймайдиганларга нисбатан жозибали кўринишади. Хатолар кишини кўпроқ инсоний ва ёқимли қилади. Комиллик бўлса инсонлар орасида масофа ва енгиб бўлмас аура ҳосил бўлишига сабаб бўлади.

"Хато қилиш эффекти”ни психолог Эллиот Аронсон тажрибадан ўтказган. Тажрибада қатнашаётганлар викторина иштирокчиларининг ёзиб олинган овозларини эшитишган. Баъзи ёзувларда иштирокчиларнинг кофе тўкаётганлари эшитилган. Тажрибадагилар эса айнан мана шу иштирокчиларни энг жозибали деб қайд этишди.

Нимагадир қаттиқ ишонсангиз – у албатта амалга ошади. Буни Пигмалион эффекти дейишади. Психолог Роберт Розентал буни мактабда тажрибадан ўтказди.

Йил бошида у ўқитувчиларга IQ тестидан юқори натижа кўрсатган ўқувчилар рўятини берган. Аммо натижалар асл ҳолатга мос эмас эди. Розентал ўқувчилар исм-фамилиясини тасодифий танлаган эди.

Йил сўнггида эса айнан мана шу ўқувчилар бошқаларга қараганда юқори натижалар кўрсатишган.

Чунки ўқитувчиларнинг бу ўқувчилардан умиди катта эди. Умид янги реалликни  яратди. Розентал ўз кашфиётини шундай изоҳлади: бир кишининг иккинчисидан ниманидир кутиши, ўз-ўзидан амалга ошувчи башоратдир.

Мақолни эсланг: "Агар кишини чўчқа деб атасангиз, у эртами-кечми хурриллай бошлайди”.

Харидорнинг  пушаймонлари сизга танишдир-а? бирор нима сотиб оласиз ва афсуслана бошлайсиз: арзонроғини ёки бошқа моделдагисини, 2 ҳафтадан сўнг чегирмага сотиладиганини олсам бўлар экан.

Бизнинг сўнгги қароримиз жуда тўғри бўлса-да, у залворли бўлганлигидан  ундан кўнглимиз тўлмаслиги мумкин. Бунга "қарор парадокси” дейилади: қарор жуда оғир, аҳамиятли бўлса ундан завқ олиш қийин кечади.

Агар сизга кўмак зарур бўлса, уни оламон ичидан қидирманг. "Гувоҳ эффекти” ишга тушади.

Бу жараённи психологлар Бибб Латан ва Жон Дарлилар тадқиқ қилишган. Тажрибадаги кишилар ўзларини ягона гувоҳ дея ҳис қилган ҳолларда 85 фоизи ёрдамга шошилган. Воқеа жойида гувоҳ ёнида яна бир киши пайдо бўлганда 65 фоизи ёрдам қўлини чўзган. Тажрибадаги киши унинг ёнида яна 4 нафар киши борлигини билган ҳолларда эса, фақатгина 31% и жабрланувчига ёрдам берган.

Авария ёки жиноят гувоҳлари кўпинча жабрланувчига ёрдам беришни исташмайди: ҳамма кимдир бошқа бир киши полицияни чақиради деб ўйлайди. Бироқ гувоҳ фақат битта бўлганда у жабрланувчига ундан бошқа ҳеч ким ёрдам бера олмаслигини тушунади ва қатъият билан ҳаракат қилади.

Ҳамманинг кўзи сизда эканлиги тўғрисидаги ҳиссиёт шунчаги тафаккурингиз ўйинидир. Ҳар сафар хато қилганимизда ҳис қиладиган паранойя ёки ўзимизга ишонмаслигимиз аслида ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки атрофимиздагилар хатоларимизни биз ўйлагандан кўра камроқ сезишади.

"Прожектор эффекти”ни текшириш учун псиологлар гуруҳи иштирокчилардан куни бўйи ғалати футболка кийиб юришни ва кун сўнгида уларни неча киши сезганига баҳо беришни сўрашди. Натижа иштирокчилар келтирган сон аслидагидан икки баробар кўп эканлигини кўрсатди. Сиз ўйлаганингиздан кўра камроқ эътибор марказида бўласиз. Буни билганингиздан сўнг жамоат жойларида ўзингизни анча тинч тутиб, ўз ишларингиз билан машғул бўлишингиз мумкин. Manba: xabardor.uz



Комментарии (1) | Добавить: 30.08.2015
1. _Yagona_ (30.08.2015 21:22)
Ha rahmat
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]