У нас есть только
оригинальные песни

Хусусий клиникалар хизматлари нархини ўзи белгилайди

calendar 14.02.2016
1000

Юртимизда фаолият юритаётган хусусий тиббиёт муассасаларида хизматлар учун белгиланган нархлар бир хил эмас. Шу сабаб, кўпчилик фуқароларда бу борадаги турли саволлар мавжуд.

“Даракчи” газетасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи ўринбосари Дилфуза Ҳасанова мавзуга доир маълумотларни берди:

“Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасида тадбиркорлик субъектлари ўз товарлари, ишлари ва хизматларини бозор конъюктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва таърифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилиши белгилаб қўйилган. Мазкур қонунга асосан, хусусий тиббий корхоналар хизмат нархларини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга эканлиги маълум қилинади”.

Яндекс.Метрика