У нас есть только
оригинальные песни

Киевда Ғалаба байроқларидан фойдаланиш ман этилди

calendar 05.05.2016
904

Киевда 8 ва 9 май кунлари тантанали маросимлар пайтида Ғалаба байроғидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда Украина миллий хотира институти матбуот хизмати маълумотига таяниб РИА Новости хабар қилди. 

“Ғалаба яловида ўроқ ва болғанинг кесишгани ҳамда беш қиррали юлдуз тасвирланган. Улар коммунистик тоталитар тузум тимсоллари ҳисобланади. Шуни инобатга олиб, уни тарғиб қилиш ва ошкора фойдаланиш, жумладан ҳар қандай давлат байрамларда Ғалаба байроғининг ҳар қандай кўринишларидан фойдаланиш коммунистик тоталитар режимни тарғиб қилиш ҳисобланади ва қонун билан тақиқланади”, - дейилди матбуот хизмати баёнотида. 

8 май – Украинада 1939-1945 йилларда Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари ёди шарафига хотира куни сифатида нишонлади.

Олимлар айнан ёғ захиралари ёрдамида энергия тўплаш имконияти инсон мияси ва ақлий салоҳиятининг ривожланишига олиб келган деган хулосага билдиришди.

Яндекс.Метрика