У нас есть только
оригинальные песни

Кимлар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ўз номзодини қўя олади?

calendar 12.04.2016
758

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартдаги «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ шу йил май-июнь ойларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов бўлиб ўтади.

«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасида қайд этилганидек, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотли, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки тадбиркорлик ва бошқа хўжалик соҳасида иш тажрибасига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Бу ҳақда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси аъзоси Жовдатхон Иноғомов маълумотига асосланиб, «ЎзА» хабар бермоқда.

Фуқаролар йиғини раиси масъулиятли лавозим бўлиб, у маҳалла органларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалари ижросини ташкил этиши, давлат органларида, юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда фуқаролар йиғини номидан иш олиб бориши ҳамда унинг манфаатларини ифодалаши зарур.

Бундай масъулияти, айни пайтда шарафли вазифа эгаси ўзининг ташкилотчилиги, хулқ-атвори, билими, ижтимоий фаоллиги билан ажралиб туриши, эл орасида обрў-эътибор қозонган бўлмоғи даркор.

Яндекс.Метрика